Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ДЕПУТАТ ВА САЙЛОВЧИЛАР УЧРАШУВИ
янв.21
МТТ ларда хавфсизлик талаблари депутат назоратида
янв.21
«Маҳалла еттилиги» фаолияти эътиборда.
янв.21
Хусусий шифохоналардаги тиббий хизмат сифати депутатлар назоратида
янв.21
“Инсон” ижтимоий хизматлар марказида коррупциявий омилларни бартараф этиш масалалари ўрганилди
янв.21
Депутат ёшлар билан учрашди
янв.21
Маърифат маҳалласида хотин-қизлар билан ишлаш фаолияти ўрганилди
янв.21
Халқаро лойиҳалар ижроси, янги спорт аренаси ва депутат фаолияти диққат марказида.
янв.21
Битирувчи ёшларнинг мақсадлари қўллаб-қувватланди
янв.21
Депутат назорати.
Озод маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.

 Ҳудудларни ривожлантириш, аҳоли муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва самарали ҳал этишда маҳаллий кенгашлар депутатлари “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади.

Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 14 январдаги КҚ-35-V-сонли қарори ижроси юзасидан Тўрақўрғон туманидаги Озод МФЙда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутати Х.Ходжиматов, У.Мўминов, шунингдек Тўрақорғон Кенгаши раиси М. Сойиббаев ҳамда котибият мудири О.Ҳошимов иштирок этиб, маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат, аҳолини қийнаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш механизмлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Мулоқотлар давомида “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликни янада кучайтириш, аҳоли мурожаатларига тезкор ва самарали ечим топиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Бу каби ўрганишлар ҳудудлардаги муаммоларни жойида ҳал этиш, халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш ва ижтимоий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади. 

   

Slide 1 of 4