Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ДЕПУТАТ ВА САЙЛОВЧИЛАР УЧРАШУВИ
янв.21
МТТ ларда хавфсизлик талаблари депутат назоратида
янв.21
«Маҳалла еттилиги» фаолияти эътиборда.
янв.21
Хусусий шифохоналардаги тиббий хизмат сифати депутатлар назоратида
янв.21
“Инсон” ижтимоий хизматлар марказида коррупциявий омилларни бартараф этиш масалалари ўрганилди
янв.21
Депутат ёшлар билан учрашди
янв.21
Маърифат маҳалласида хотин-қизлар билан ишлаш фаолияти ўрганилди
янв.21
Халқаро лойиҳалар ижроси, янги спорт аренаси ва депутат фаолияти диққат марказида.
янв.21
Битирувчи ёшларнинг мақсадлари қўллаб-қувватланди
янв.21
Депутат назорати.
МЕҲНАТЛАР ЭЪТИРОФ ЭТИЛГАНДА...

Маълумки, жойлардаги ечимини кутаётган масалаларга маҳалланинг ўзида ечим топиш энг мақбул усул ҳисобланади. 

Бунинг учун маҳалла раиси ва фаоллари ўз ишига садоқат билан ёндашиб, аҳоли қатламига кириб бориши ва уларнинг муаммоларини сидқидилдан ҳал этишга бел боғлаши талаб этилади. 

Халқ депутатлари Пахтаобод туман кенгаши депутати, "Қўрғонча" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Тўлғоной Қамбарова ана шундай етакчилардан ҳисобланади. 

У аҳоли муаммоларини маҳалланинг ўзида ҳал этишга, одамларни юқори идораларга мурожаат қилиб овора қилмасликга ҳаракат қилади. Шу боис унинг маҳалласидан юқори ташкилотларга ариза ва шикоятлар йўлланмайди. 

Бугун унинг меҳнатларини Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши раиси, вилоят ҳокими эътироф этиб, жонкуяр депутат раисга холодильник, телевизор, кир ювиш машинаси ва духовка совға қилди. 

Депутатимиз Тўлғоной опа эса ўз навбатида маҳалла нуронийси бўлган Турғунбой отага духовкани тақдим этаркан, нуронийларни қадрлаш ва эъзозлаш ўзига хос қадриятларимиздан эканини таъкидлаб ўтди.

Slide 1 of 5