Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Маърифат маҳалласида хотин-қизлар билан ишлаш фаолияти ўрганилди
янв.21
Халқаро лойиҳалар ижроси, янги спорт аренаси ва депутат фаолияти диққат марказида.
янв.21
Битирувчи ёшларнинг мақсадлари қўллаб-қувватланди
янв.21
Депутат назорати.
янв.21
Юқори маҳалласида “еттилик” ва фаоллар билан учрашув ўтказилди
янв.21
Ёшлар келажаги — эътибор марказида
янв.21
Депутат сўроваи
янв.21
Депутат сўрови
янв.21
Депутат сўрови натижаси.
янв.21
Депутат ёшлар билан
Ҳунармандлар фаолияти ўрганилди.

Вилоят Кенгаши котибияти бош мутахассиси С.Негмуратов Ғозғон шаҳрида фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси халқ устаси, вилоят Кенгаши депутати Т.Раҳимов томонидан амалга оширилаётган тоштарошлик ишлари билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида миллий ҳунармандчилик анъаналарини асраб-авайлаш, қадимий тоштарошлик санъатини ривожлантириш ҳамда соҳада амалга оширилаётган ижодий ва амалий ишлар юзасидан фикр алмашилди.

Таъкидланганидек, Ғозғон шаҳри ноёб табиий тошлари ва ўзига хос тоштарошлик мактаби билан юртимизда алоҳида ўрин тутади. Мазкур санъат тури миллий меросни асраш, ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда ҳудуднинг туризм салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шунингдек, миллий ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш ва ёш усталарни тайёрлаш борасида олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Slide 1 of 5