Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ДЕПУТАТ ВА САЙЛОВЧИЛАР УЧРАШУВИ
янв.21
МТТ ларда хавфсизлик талаблари депутат назоратида
янв.21
«Маҳалла еттилиги» фаолияти эътиборда.
янв.21
Хусусий шифохоналардаги тиббий хизмат сифати депутатлар назоратида
янв.21
“Инсон” ижтимоий хизматлар марказида коррупциявий омилларни бартараф этиш масалалари ўрганилди
янв.21
Депутат ёшлар билан учрашди
янв.21
Маърифат маҳалласида хотин-қизлар билан ишлаш фаолияти ўрганилди
янв.21
Халқаро лойиҳалар ижроси, янги спорт аренаси ва депутат фаолияти диққат марказида.
янв.21
Битирувчи ёшларнинг мақсадлари қўллаб-қувватланди
янв.21
Депутат назорати.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 мартдаги ПФ–33-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Конимех туманида маҳалла раислари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 мартдаги ПФ–33-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Конимех туманида маҳалла раислари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Ушбу семинарда Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини малакасини ошириш бўйича ўқув курси раҳбари З.Шамуродова ҳамда бош мутахассис С.Садирова иштирок этдилар.

Семинар давомида Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши котибияти мудири А.Жайнаров сўзга чиқиб, иштирокчиларга вилоятдан сайланган сенаторлар, ҳудудимиздан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, шунингдек туман ҳудудидан сайланган вилоят ва туман Кенгашлари депутатларининг маҳалла даражасида аҳоли муаммоларини аниқлаш, уларни ўрганиш ва самарали ҳал этиш борасидаги ҳамкорлиги хусусида батафсил маълумот берди.

Шунингдек, у маҳалла раислари билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Ҳудудларни ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини ҳал этишда маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва сенаторларнинг «маҳалла еттилиги» билан ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги КҚ–35-V-сон қарори юзасидан фикр алмашиб, бахс-мунозаралар олиб борди.

Slide 1 of 3