Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Доимий комиссия йиғилиши.
янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди.
янв.21
Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгашида депутатлар йиғилиши ўтказилди.
янв.21
Ёшлар билан очиқ мулоқот — келажакка қадам!
янв.21
Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича комиссияси йиғилиши
янв.21
Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилиши
янв.21
Xalq deputatlari Paxtaobod tuman Kengashining doimiy komissiya yigilishi
янв.21
Депутат ва “Маҳалла еттилиги” хамкорлиги
янв.21
ПАХТАОБОД ТУМАНИДА “ЁШЛАР ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДА СПОРТ ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ.
янв.21
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик
ДЕПУТАТ ЎЗ ФАОЛИЯТИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТ БЕРДИ

 Демократик жамиятда сайловчилар ўз вакиллари фаолиятини кузатиш ва баҳолаш ҳуқуқига эга.
Шу нуқтаи назардан депутатларнинг ўз сайловчиларига ахборот бериши муҳим
аҳамиятга эга. Бу жараён нафақат депутатнинг масъулиятини оширади, балки
сайловчилар билан очиқ ва самарали алоқани таъминлаб, билдирилган ишончни
тўлақонли оқлаш йўлида фаолиятини таҳлил қилиш имконини беради. 

Беруний ихтисослаштирилган мактаби фаоллар залида 5-"Саройкул" сайлов округига O‘ZLIDEPдан сайланган
Халқ депутатлари Беруний туман Кенгаши депутати Артиков Қаҳрамон Сапарбаевич "Саройкул" маҳалла
фуқаролар йиғинидаги ўз сайловчилари билан учрашди. 

Шунингдек, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, жамоатчилик фаоллари, фахрийлар, маҳалла фуқаролар
йиғини масъуллари иштирок қилган тадбирда депутат Қаҳрамон Артиковнинг ўтган
даврдаги фаолияти юзасидан ахбороти тингланди. 

Депутат Қ.Артиковнинг фаолиятига бағишланган учрашув тадбири унинг ҳудуддаги кўплаб масалаларда сайловчилар
ишончини оқлаши, аҳолини рози қилишга қаратилган амалий ишлари билан аҳамиятли
бўлди. Қолаверса, келгусидаги муҳим вазифа ва мақсадлар юзасидан ўзаро
фикр алмашилди.  

Slide 1 of 2