Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича комиссияси йиғилиши
янв.21
Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилиши
янв.21
Xalq deputatlari Paxtaobod tuman Kengashining doimiy komissiya yigilishi
янв.21
Депутат ва “Маҳалла еттилиги” хамкорлиги
янв.21
ПАХТАОБОД ТУМАНИДА “ЁШЛАР ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДА СПОРТ ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ.
янв.21
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик
янв.21
Xalq deputatlari Paxtaobod tumani Kengashining o‘n birinchi sessiyasi
янв.21
Xalq deputatlari Paxtaobod tuman Kengashining yettinchi chaqiriq sakkizinchi sessiyasi
янв.21
Халқ депутатлари Пахтаобод туман Кенгашининг 8-сессияси кун тартибига киритилган масалалар доиммий комиссиялар томонидан дастлабки тарзда кўриб, мухокама қилинди.
янв.21
Халқ депутатлари Пахтаобод туман Кенгашининг 8-сессияси кун тартибига киритилган масалалар доиммий комиссиялар томонидан дастлабки тарзда кўриб, мухокама қилинди.
ПАХТАОБОД ТУМАНИДА “ЁШЛАР ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДА СПОРТ ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ.

 Пахтаобод туманида “Ёшлар ойлиги” доирасида фестивал ўтказилди. Фестивал ёшлар иштирокида кўтаринки руҳда ташкил этилди. Тадбир ёшларни соғлом турмуш тарзига чорлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва спортга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида ўтказилди. 

Фестивал доирасида футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка, югуриш каби турли спорт турлари бўйича беллашувлар ташкил этилди. Ёш спортчилар мусобақаларда фаол қатнашиб, ўз маҳорат ва ғайратини намоён этдилар. 

Ўтказилган фестивалда халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Усмонов Бурхониддин Нажмиддинович иштирок этди. Тадбир якунида фаол иштирок этган ёшлар, жамоалар ҳамда спорт мураббийлари туман ҳокимлиги, туман Кенгаши депутати ва ёшлар ишлари агентлиги томонидан фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари билан тантанали тақдирланди. 

         Халқ депутатлари Пахтаобод туман Кенгаши котибияти.

Slide 1 of 10