Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Доимий комиссия йиғилиши.
янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди.
янв.21
Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгашида депутатлар йиғилиши ўтказилди.
янв.21
Ёшлар билан очиқ мулоқот — келажакка қадам!
янв.21
Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича комиссияси йиғилиши
янв.21
Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилиши
янв.21
Xalq deputatlari Paxtaobod tuman Kengashining doimiy komissiya yigilishi
янв.21
Депутат ва “Маҳалла еттилиги” хамкорлиги
янв.21
ПАХТАОБОД ТУМАНИДА “ЁШЛАР ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДА СПОРТ ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ.
янв.21
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик
Deputat faoliyatidan

Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Алишер Жайнаров, туман Кенгаши депутат Азамат Худайбердиевлар томонидан ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Алишер Жайнаров, туман Кенгаши депутат Азамат Худайбердиев ҳамкорликда туман ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишларини ўрганиш бўйича амалий сафар уюштирди.

Ўрганиш жараёнида депутатлар “Конимех туман газ таъминоти” бўлимида бўлиб, соҳа фаолияти билан яқиндан танишдилар. Учрашув давомида ўтган 9 ой мобайнида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар, мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Шунингдек, келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар ва газ таъминоти тизимини янада такомиллаштириш бўйича фикр алмашилди.

Депутат Азамат Худайбердиев соҳада хизмат кўрсатаётган масъуллар билан мулоқот давомида аҳолига узлуксиз ва хавфсиз газ таъминотини таъминлаш, мавсумий эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда тизим фаолиятини самарали йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади. Шу билан бирга, у газ тармоқларини модернизация қилиш, мавжуд техник жиҳозларни янгилаш ва ходимларнинг малакасини ошириш борасида бир қатор амалий таклиф ва тавсияларни ҳам берди.

Учрашув якунида масъулларга аниқ вазифалар юклатилиб, уларнинг ижроси бўйича назорат ўрнатилиши белгиланди. Депутат ушбу йўналишдаги ишлар доимий равишда депутатлик назоратида бўлишини маълум қилди.

Slide 1 of 5