35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Депутат томонидан ижтимоий соҳа муассасалари ўрганилди

#4_Қорақалпоғистон сайлов округи
#O‘zLIDEP_partiyasi

✅ Депутат томонидан ижтимоий соҳа муассасалари ўрганилди

4-сонли Қорақалпоғистон сайлов округидан сайланган Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Б.Алдамуратов ва Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгаши котибияти мудири М.Зарикеев билан биргаликда “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида янгидан қуриб битказилган 47-сонли умум таълим мактабнинг фаолияти ва “Бахытлы” овул фуқаролар йиғинидаги мукаммал таъмирдан чиқққан 21-сонли умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотида яратилган шарт-шароитлар ва муассасанинг фаолияти атрофлича ўрганди.

Ўрганиш давомида мактаб биносининг замонавий талаблар асосида қурилганлиги, ўқув хоналари, фан кабинетлари, спорт зали, ахборот технологиялари хоналари ҳамда бошқа зарур инфратузилма объектларининг ҳолати кўздан кечирилди.
Шунингдек, таълим муассасасида ўқувчилар учун яратилган қулай ва хавфсиз шарт-шароитлар, ўқув жараёнининг ташкил этилиши, педагог ходимларнинг фаолияти ҳамда мактабнинг моддий-техник базаси атрофлича ўрганилди.
Депутат Б.Алдамуратов мактаб жамоаси билан суҳбатлашиб, янги ўқув йилида таълим сифатини янада ошириш, ўқувчиларнинг замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаши учун мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади.
Учрашувда таълим муассасасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд эҳтиёж ва таклифлар ҳам ўрганилиб, келгусида мактаб фаолиятини янада такомиллаштириш, ўқувчилар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ва таълим сифатини ошириш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.
Шу билан бирга депутатлар ва соҳа вакиллари 21-сонли умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлиб, у ерда яратилган шарт-шароитларни муассаса биносида амалга оширилган мукаммал таъмирлаш ишларининг сифати, гуруҳ хоналари, ётоқхона, ошхона, санитария-гигиена хоналари ҳамда болаларнинг таълим-тарбия олиши ва дам олиши учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди.
Ўрганиш давомида муассасанинг моддий-техник базаси, болалар учун яратилган хавфсиз ва қулай муҳит, ўқув-тарбия жараёнининг ташкил этилиши, тарбиячи ва педагог ходимларнинг фаолияти ҳамда озиқ-овқат билан таъминлаш масалалари кўрилди.
Депутатлар муассаса жамоаси билан мулоқот давомида мактабгача таълим тизимида болаларга сифатли таълим ва тарбия бериш, уларнинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол вояга етиши учун замонавий ҳамда хавфсиз шароитларни яратиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
Учрашув якунида муассасада амалга оширилаётган ишлар, мавжуд эҳтиёжлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилиниб, таълим-тарбия сифатини янада ошириш, яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда болалар учун муносиб шарт-шароитларни таъминлаш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Slide 1 of 8