🔹 Найман маҳалласи, Назарбек ҳудудидаги 7-сонли умумтаълим мактабида мавжуд муаммолар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш давомида қуйидаги масалалар аниқланди:
🔹Мактаб ҳудудидаги авария ҳолатига келиб қолган панжараларни таъмирлаш ва янгилаш зарурлиги;
🔹Нотўғри ва ноқонуний ўрнатилган эшиклар билан боғлиқ муаммолар;
🔹Ўқувчиларнинг жисмоний тарбия машғулотларини тўлиқ ташкил этиш учун спорт зали мавжуд эмаслиги.
✅Депутат томонидан мазкур муаммоларни тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш юзасидан таклиф ва мурожаатлар тайёрланиши белгиланди. Масалалар депутатлик назоратига олинди.