Yangiliklar

НУРОНИЙЛАР ЭЪЗОЗЛАНИБ, АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
НУРОНИЙЛАР ЭЪЗОЗЛАНИБ, АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Тошпўлатов Олимжон Юлдашевич сайлов округидаги маҳаллаларда кўчама-кўча ўрганишлар ўтказди.
Ўрганишлар давомида аҳолининг муаммо ва таклифлари тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
🇺🇿 Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан маҳаллада истиқомат қилаётган бир гуруҳ фахрий ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди.
Нуронийлар байрам билан самимий табрикланиб, уларга эсдалик совғалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
 Нуронийларни эъзозлаш ва уларнинг дуосини олиш — халқимизга хос эзгу қадриятдир.
Slide 1 of 2