Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши 14-Юксалиш сайлов округи депутати Ж.Комилов ва Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгаши 16-Юлдуз сайлов округи депутати Х.Юсубалиев туманнинг Юлдуз маҳалласида паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорлар "Хавас паулети фарм" ва "Кента сайдо" МЧЖ раҳбарлари билан учрашув ўтказди ва уларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганди. Уларнинг ичимлик суви ва ер солиғи билан боғлиқ муаммолари борлиги аниқланиб тегишли ташкилотларга сўров юборилиши ва муаммонинг ечими юзасидан ахборот берилишига келишиб олинди.