Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputat faoliyatidan...
янв.21
Viloyat Kengashi deputati faoliyatidan...
янв.21
Deputat faoliyatidan...
янв.21
Doimiy komissiya yig'ilishi o'tkazildi
янв.21
Xalq deputatlari Paxtachi tumani Kengashi 10-Gulobod saylov okrugi deputati Abror Kamolov faoliyatidan...
янв.21
Paxtachi tumani deputatlari tomonidan Davlat dasturi ijrosi yuzasidan o‘rganish olib borildi.
янв.21
Пахтачи туман депутати аҳоли билан солиқ тизимидаги янгиликлари тўғрисида фикрлашмоқда.
янв.21
Paxtachi tuman Deputatlar Kengashi deputati bolalar tugaragida.
янв.21
Paxtachi tuman Kengashi deputati bolalar sport tugaraklarida qatnashish jarayonlarini o'rganish uchun bordi.
янв.21
Sektor rahbarlarining hisobotlari eshitildi.
МАКТАБЛАР ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРМИ?

 Мактабларимизга биринчи қўнғироқ чалинишига, ўқув йилининг бошланишига саноқли кунлар қолди. Аксарият билим даргоҳлари Билимлар кунига тайёр эканликларини аллақачон билдирганлар.  

Туман мактабгача таълим ва мактаб таълими бўлими, туман Кенгаши депутатлари ҳамкорликда биринчи сектор ҳудудидаги бир қатор мактабларнинг Янги ўқув йилига тайёрлиги ҳолати билан танишдик.  

Дастлабки манзилимиз 13-умумтаълим мактаби бўлди. Янги ўқув йилида 380 ўқувчи ўқийдиган даргоҳ аллақачон ўқитувчилару ўқувчилар билан гавжум. Болалар дарслик адабиётларини олаётган бўлса, муаллимлар синф хоналарини, фан кабинетларини шай қилиб қўйишибди.  

Мактабга кираверишда икки йил бурун Фарғонадан келтириб қурилган узум навлари ҳосилга кирибди. Гуллар, мевали дарахтлар кўрки бўлак.  

Фақат ҳовли, синфхоналар эмас, ичкарида янгидан қурилган ҳожатхонагача ярқирайди.  

12-мактабда маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор мувоини Зебо Бешимова тайёр синфхоналар сари бошлади. 886 ўқувчи ўқийдиган билим даргоҳининг ўқув йилига шайлигидан кўнгил яйрайди.  

Кираверишдаги гуллар парваришига эътибор берсак нур устига нур бўлади,--дейди муаллимлар.  

26-сонли мактабга киришимиз билан Мустақиллик шиорлари илиб қўйилгани шоҳиди бўлдик. Демак, ҳамма байрам шукуҳи ила банд.  

 27-билим даргоҳида ҳам ўқув йилига тараддуд юқори эканлиги маълум бўлди. Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Фазлиддин Ёдгоровнинг айтишича жараён ҳали давом этади.  

Ғоятда улуғ ва қутлуғ байрамлар--Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг шонли 33 йиллиги, Билимлар куни байрамлари бўсағасидамиз. Уларни обод, кўркам манзилларда, кўтаринки руҳда қарши олмоғимиз даркор.  

  

 Махфират АТОЕВА,  

Туман Кенгаши депутати, "Ромитаннома" газетаси бош муҳаррири.  

Slide 1 of 1