Ўзбекистон ХДП Бўстон тумани кенгаши туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида "Меҳнат ярмаркаси" ўтказилди. Меҳнат ярмаркасида тумандаги 34 та ташкилот ва корхоналар 120 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. Ушбу меҳнат ярмаркасида "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" рўйҳатларида турган 25 нафар аёлларни бандлиги таъминланди ва 15 нафар аёл ва ёшларга тумандаги касб-хунар марказига касб-хунарга ўқишлари учун йўлланмалар берилди