Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
MAHALLA INSTITUTI FAOLIYATI — DOIMIY KOMISSIYA NAZORATIDA
янв.21
XONCHORBOG‘ MAHALLASIDA “YANGI O‘ZBEKISTON” QIYOFASI: QURILISH ISHLARI DEPUTATLIK NAZORATIDA
янв.21
SЕSSIYA OLDIDAN HUDUDDA O‘RGANISH: MAKTABNING QISHKI MAVSUMGA TAYYORGARLIGI NAZORATDA
янв.21
PREZIDENT VIRTUAL VA XALQ QABULXONALARIGA KELIB TUSHAYOTGAN MUROJAATLAR — DEPUTATLIK NAZORATIDA
янв.21
AHOLI MUROJAATI O‘RGANILDI: 4 KM YO‘LNI SHAG‘ALLASHTIRISH MASALASI
янв.21
DOIMIY KOMISSIYA VA BIRIKTIRILGAN TASHKILOT HAMKORLIGI
янв.21
SHIFOXONADAGI SHART-SHAROITLAR DEPUTATLIK NAZORATIDA
янв.21
YOSHLAR MASLAHATI GURUHI A’ZOSIGA METODIK KO‘RSATMALAR BERILDI
янв.21
AHOLI MUROJAATLARI BILAN ISHLASH HOLATI DOIMIY KOMISSIYADA KO‘RIB CHIQILDI
янв.21
10-BAND IJROSI: SAVDO MARKAZIDAGI NARX-NAVO O‘RGANILDI
Туман марказий амфитеатрда тадбирларга тайёргарлик ҳолати ўрганилди.

Туман марказий амфитеатрда тадбирларга тайёргарлик ҳолати ўрганилди.

Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши котибияти бош мутахассиси Б. Жўраев ҳамда Халқ демократик партияси Уйчи туман Кенгаши раиси Ғ. Жўраев томонидан 16-Навоий сайлов округи ҳудудига кирувчи Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғинида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида туман марказий амфитеатрининг турли маданий-маърифий, маънавий-маърифий ва оммавий тадбирларни ўтказишга тайёргарлик ҳолати кўздан кечирилди.
Хусусан, амфитеатр ҳудудининг ободонлаштирилганлик ва тозалик ҳолати, саҳна ва томошабинлар учун мўлжалланган жойларнинг тайёрлиги, мавжуд инфратузилма, ёритиш тизими ҳамда тадбирлар давомида фуқаролар учун яратиладиган қулайликлар ўрганилди.
Шунингдек, оммавий тадбирларни юқори савияда ва тартибли ўтказиш, ташриф буюрувчилар учун муносиб шароит яратиш ҳамда хавфсизлик талабларига қатъий риоя этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш якунида аниқланган масалалар юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилиб, амфитеатрни тадбирларга сифатли тайёрлаш, ҳудудни янада ободонлаштириш ва мавжуд камчиликларни яхшилаш бўйича амалий чораларни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Slide 1 of 1