35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
24-BAND IJROSI: 28-SONLI MAKTABGACHA TA’LIM TASHKILOTINING KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIGI O‘RGANILDI
янв.21
BOLALARNI ZARARLI AXBOROTDAN HIMOYA QILISH — DEPUTATLIK NAZORATIDA
янв.21
DEPUTAT TASHABBUSI BILAN AMALGA OSHIRILGAN ISHLAR
янв.21
MAHALLADAGI XOTIN-QIZLAR FAOLLARI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
DAVLAT XIZMATLARI SOHASIDA HAMKORLIK VA NAZORAT
янв.21
10-BAND IJROSI: AHOLI UCHUN ZARUR MAHSULOTLAR NARXI O‘RGANILDI
янв.21
17-BAND IJROSI: YANGIOBOD MAHALLASIDAGI MUAMMO O‘RGANILDI
янв.21
20 -BAND IJROSI: Doimiy komissiya va hamkor tashkilotlar bilan hamkorlik ishlari davom etmoqda
янв.21
O‘QUVCHILAR BILAN AXBOROT XAVFSIZLIGI VA MEDIA SAVODXONLIK BO‘YICHA SUHBAT O‘TKAZILDI
янв.21
HUDUDDAGI MASALALAR — HAMKORLIKDA O‘RGANILMOQDA
КЎЧА ЁРИТИШ ТИЗИМИНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА ДЕПУТАТ СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
КЎЧА ЁРИТИШ ТИЗИМИНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА ДЕПУТАТ СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ёкубжонов Жаҳонгир Зокиржонович томонидан сайлов округида жойлашган Мамай, Олмазор ва Қизилёзи маҳаллаларидаги кўча ёритиш тизими ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш давомида Туман ободонлаштириш бўлими томонидан ўрнатилган қуёш панелли кўча чироқлари етарли даражада ёруғлик бермаётгани, айримлари хира ёниши натижасида кечки ва тунги вақтларда кўчалар қоронғи бўлиб қолаётгани аниқланди.
Мазкур маҳаллалар чегара ҳудудида жойлашганини инобатга олганда, кўчаларнинг етарли даражада ёритилиши аҳоли хавфсизлиги, жамоат тартиби ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Шу муносабат билан депутат томонидан мутасадди ташкилотга депутат сўрови юборилиб, унда:
🔹 кўча ёритиш тизимини жойига чиққан ҳолда ўрганиш;
🔹 хира ёнаётган қуёш панелли чироқларни замонавий ва етарли қувватга эга ёритгичларга алмаштириш;
🔹 имконият мавжуд бўлса, электр тармоғига уланган аввалги кўча чироқларини қайта тиклаш;
🔹 муаммонинг келиб чиқиш сабаблари ва уни бартараф этиш бўйича белгиланган чоралар ҳақида ёзма маълумот тақдим этиш сўралди.
Мазкур депутат сўровининг кўриб чиқилиши ва белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси депутатлик назоратига олинди.