35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
“Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida”gi Qonun ijrosi o‘rganildi
янв.21
“Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida”gi Qonun ijrosi o‘rganildi
янв.21
Korrupsiyaga qarshi kurashish va yo‘l harakati xavfsizligi masalalari muhokama qilindi
янв.21
3-BAND IJROSI: Turon mahallasida sport infratuzilmasi o‘rganildi
янв.21
5-BAND IJROSI: Ijtimoiy himoya masalalari o‘rganildi
янв.21
Doimiy komissiya faoliyati kuchaytirilmoqda
янв.21
Parchaqara mahallasida infratuzilma holati o‘rganildi
янв.21
6-BAND IJROSI: Xotin-qizlar faoli faoliyati va fuqaro murojaati o‘rganildi
янв.21
Fuqaroning ichimlik suvi bo‘yicha murojaati o‘rganildi
янв.21
Birlamchi tibbiy-sanitariya xizmatlari sifati o‘rganildi
МАҲАЛЛАДА ОБОДЛИК ВА МЕҲР-САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

МАҲАЛЛАДА ОБОДЛИК ВА МЕҲР-САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Хайитов Абдурасул Режабоевич маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида нуронийлар билан биргаликда давлатимиз раҳбарининг топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган «Долзарб 40 кунлик — маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида аҳолининг яшаш шароитларини ўрганиш ҳамда ободонлаштириш тадбирларида фаол иштирок этди.
Тадбир давомида хонадонма-хонадон юрилиб, фуқаролар билан самимий мулоқотлар ўтказилди. Хонадон эгаларига уй-жой ва томорқа ҳудудларини озода ҳамда саранжом-саришта сақлаш, кўча ва маҳалла ободончилиги ишларида фаол иштирок этиш, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилишнинг аҳамияти юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, зарурат мавжуд бўлган хонадонларга амалий ёрдам кўрсатилиб, ўрганиш жараёнида аниқланган масалаларни ҳал этиш бўйича тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Мазкур тадбирлар маҳаллаларда ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш, фуқароларнинг яшаш маданиятини юксалтириш ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Slide 1 of 3