35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
“Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida”gi Qonun ijrosi o‘rganildi
янв.21
“Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida”gi Qonun ijrosi o‘rganildi
янв.21
Korrupsiyaga qarshi kurashish va yo‘l harakati xavfsizligi masalalari muhokama qilindi
янв.21
3-BAND IJROSI: Turon mahallasida sport infratuzilmasi o‘rganildi
янв.21
5-BAND IJROSI: Ijtimoiy himoya masalalari o‘rganildi
янв.21
Doimiy komissiya faoliyati kuchaytirilmoqda
янв.21
Parchaqara mahallasida infratuzilma holati o‘rganildi
янв.21
6-BAND IJROSI: Xotin-qizlar faoli faoliyati va fuqaro murojaati o‘rganildi
янв.21
Birlamchi tibbiy-sanitariya xizmatlari sifati o‘rganildi
янв.21
Fuqaroning ichimlik suvi bo‘yicha murojaati o‘rganildi
СЕНАТ РАИСИ РАИСЛИГИДА ВИДЕОКОНФЕРЕНЦАЛОҚА ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

СЕНАТ РАИСИ РАИСЛИГИДА ВИДЕОКОНФЕРЕНЦАЛОҚА ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида маҳаллаларга янги муҳит олиб кириш, «маҳалла еттилиги» фаолиятини янгича ташкил этиш бўйича устувор вазифалар ҳамда ёқилғи-энергетика тармоғида келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирларга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси раислигида видеоконференцалоқа шаклида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси С. Муминов, вилоят Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, Наманган вилоятидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, вилоят Кенгаши доимий комиссиялари раислари, туман ва шаҳар Кенгашлари котибият мудирлари ҳамда ҳудудлардаги доимий комиссиялар раислари иштирок этдилар.
Йиғилиш давомида маҳаллалар фаолиятини янада такомиллаштириш, «маҳалла еттилиги» олдига қўйилган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш, аҳоли билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда фуқаролар мурожаатларини тезкор ва натижадор ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ёқилғи-энергетика соҳасида келгусида амалга ошириладиган ишлар, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, энергия ресурсларидан оқилона ва тежамкор фойдаланиш, аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектларини барқарор энергия ресурслари билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Муҳокамалар якунида белгиланган вазифалар ижросини ҳудудларда самарали ташкил этиш, маҳаллалар фаолиятини янада ривожлантириш, аҳоли манфаатларини таъминлаш ва амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижадорлигини ошириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.