🔹Тадбирда маърузачилар давлатимиз қонунларида ҳар қандай зўравонликка нисбатан жазо белгиланганлиги, ҳеч ким инсон, айниқса аёл шаънини оёқ ости қилишга, уни таҳқирлашга ҳаққи йўқ эканлиги, жамиятда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларнинг оила ва жамиятдаги ролини кучайтириш, энг асосийси зўравонликларнинг барча кўринишларидан ҳимоялашга ҳаммамиз бирдек масъул эканлигимиз тўғрисида иштирокчиларга батафсил тушунчалар берди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди .