Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
DEPUTATLIK SO‘ROVIGA RASMIY JAVOB BERILDI
янв.21
AHOLI XAVFSIZLIGI YO‘LIDA: XURRIYAT MAHALLASIDAGI CHORRAHAGA SVETOFOR O‘RNATISH BO‘YICHA DEPUTATLIK SO‘ROVI YUBORILDI
янв.21
EKSPERT GURUHI ISHTIROKIDA JINOYATCHILIK VA HUQUQBUZARLIKLARNING OLDINI OLISH MASALALARI MUHOKAMA QILINDI
янв.21
YOSHLAR MASLAHAT GURUHI BILAN HAMKORLIK — MUHIM QADAM!
янв.21
DEPUTATLIK SO‘ROVI YUBORILDI: “QAYILMA” MFYDA ELEKTR TA’MINOTI BILAN BOG‘LIQ MUAMMOLAR O‘RGANILMOQDA
янв.21
DEPUTATLIK NAZORATI: PARKENT TUMANI SPORT MAKTABIDA YOSH SPORTCHILAR UCHUN YARATILGAN SHART-SHAROITLAR O‘RGANILDI
янв.21
DEPUTAT TOMONIDAN BIRIKTIRILGAN TASHKILOT FAOLIYATI VA QONUN IJROSI O‘RGANILDI
янв.21
PARKENT TUMANIDA JINOYAT VA HUQUQBUZARLIKLARNING OLDINI OLISH MASALALARI MUHOKAMA QILINDI
янв.21
FHDYO BO‘LIMI FAOLIYATI VA FUQAROLARGA XIZMAT KO‘RSATISH HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
2-SONLI “LOLA” DAVLAT MAKTABGACHA TA’LIM TASHKILOTINING KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK HOLATI O‘RGANILDI
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ТАРАҚҚИЁТИ — ЮКСАК ЭЪТИБОР ВА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР САМАРАСИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ТАРАҚҚИЁТИ — ЮКСАК ЭЪТИБОР ВА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР САМАРАСИ

 Халқ депутатлари Шуманай туман Кенгаши депутати сифатида мазкур ташрифни нафақат ҳудудимиз ҳаётидаги
муҳим сиёсий-ижтимоий воқеа, балки Қорақалпоғистоннинг бугунги тараққиёти ва келгуси истиқболини белгилаб берувчи муҳим қадам сифатида баҳолайман. Ташриф давомида амалга оширилган ишлар билан танишув, одамлар билан бевосита мулоқотлар, янги лойиҳаларнинг ишга туширилиши ҳамда 19 сентябрь куни Нукус шаҳрида ўтказилган кенгайтирилган йиғилиш ҳудуд ривожига бўлган юксак эътиборнинг яққол ифодаси бўлди. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг оддий одамлар билан самимий мулоқот қилиши, маҳаллалардаги шароитлар, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиши биз, маҳаллий Кенгаш депутатлари учун ҳам муҳим вазифаларни белгилаб беради. Нукус туманидаги «Дийқан арна» маҳалласида амалга оширилаётган ишлар билан танишув жараёнида аҳоли учун муносиб шароитлар яратиш, иш ўринларини кўпайтириш ва хонадонлар даромадини ошириш масалаларига алоҳида урғу берилди.
Маҳаллада «Ақлли маҳалла» тизимининг жорий этилгани эса замонавий бошқарув, фуқаролар мурожаатларини тезкор кўриб чиқиш ва инфратузилма ҳолатини рақамли назорат қилиш имконини бермоқда. Буларнинг барчаси «Янги Ўзбекистон» ғоясининг мазмун-моҳияти — инсон қадрини улуғлаш, аҳоли учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш тамойиллари амалда ўз ифодасини топаётганини кўрсатади. Ташриф доирасида Қорақалпоғистонда қатор йирик инвестициявий лойиҳаларнинг ишга туширилиши ва янги қувватлар қурилишига старт
берилиши ҳам ҳудуд иқтисодиёти учун катта аҳамиятга эга. Расмий маълумотларга кўра, сўнгги йилларда Қорақалпоғистонга 5 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилинган. Ҳудуднинг ялпи ҳудудий маҳсулоти 2016 йилдаги 8,5 триллион сўмдан жорий йил бошида 54 триллион сўмдан ошган. Фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони ҳам 26,5 мингтага етган. Бу рақамлар ортида минглаб инсонларнинг меҳнати, янги корхоналар, янги иш ўринлари ва оилалар фаровонлиги турганини алоҳида таъкидлаш лозим. Энг муҳими, бугун Қорақалпоғистонда тадбиркорлик қилиш, инвестиция киритиш ва янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун кенг
имкониятлар яратилмоқда. 19 сентябрь куни Нукус шаҳрида Президентимиз раислигида ўтказилган йиғилишда эса Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг янги босқичидаги устувор вазифалар белгилаб берилди. Ҳудудда тадбиркорлик ва инвестиция фаоллигини янада ошириш мақсадида қатор имтиёз ва қулайликлар яратилгани қайд этилди. Жумладан, фойда, ерва мол-мулк солиқлари икки баробар камайтирилган,саноат корхоналари учун электр энергияси тарифи 15 фоизга пасайтирилган, ижтимоий солиқ ставкаси эса 1 фоиз этиб белгиланган. Ўтган йили Қорақалпоғистонга 1,7 миллиард доллар инвестиция киритилган бўлиб, бу 2021 йилдаги кўрсаткичдан 22 баробар кўпдир. Халқ депутатлари Шуманай туман Кенгаши депутати Қалбай Наўрызов