Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
DEPUTATLIK SO‘ROVIGA RASMIY JAVOB BERILDI
янв.21
AHOLI XAVFSIZLIGI YO‘LIDA: XURRIYAT MAHALLASIDAGI CHORRAHAGA SVETOFOR O‘RNATISH BO‘YICHA DEPUTATLIK SO‘ROVI YUBORILDI
янв.21
YOSHLAR MASLAHAT GURUHI BILAN HAMKORLIK — MUHIM QADAM!
янв.21
EKSPERT GURUHI ISHTIROKIDA JINOYATCHILIK VA HUQUQBUZARLIKLARNING OLDINI OLISH MASALALARI MUHOKAMA QILINDI
янв.21
DEPUTATLIK SO‘ROVI YUBORILDI: “QAYILMA” MFYDA ELEKTR TA’MINOTI BILAN BOG‘LIQ MUAMMOLAR O‘RGANILMOQDA
янв.21
DEPUTATLIK NAZORATI: PARKENT TUMANI SPORT MAKTABIDA YOSH SPORTCHILAR UCHUN YARATILGAN SHART-SHAROITLAR O‘RGANILDI
янв.21
DEPUTAT TOMONIDAN BIRIKTIRILGAN TASHKILOT FAOLIYATI VA QONUN IJROSI O‘RGANILDI
янв.21
PARKENT TUMANIDA JINOYAT VA HUQUQBUZARLIKLARNING OLDINI OLISH MASALALARI MUHOKAMA QILINDI
янв.21
FHDYO BO‘LIMI FAOLIYATI VA FUQAROLARGA XIZMAT KO‘RSATISH HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
HARAKAT XAVFSIZLIGINI TA’MINLASH BO‘YICHA DEPUTAT SO‘ROVI YUBORILDI
#Munosabat

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 18–19-сентабр кунлари Қорақалпоғистон Республикасига бўлган ташрифи, биз Қўнғиротликлар қалбига ҳам бир олам қувонч, бирлашиб эзгу мақсадлар сари шаҳдам қадамлар ташлаш туйғуларини олиб кирди десак муболаға эмас.

Ҳақиқатан ҳам бугун Қорақалпоғистоннинг барча гўшаларида амалга оширилаётган янги лойиҳалар, қурилиш-бунёдкорлик ишлари юртдошларимизнинг бирлашиб, тинч-тотув ва фаровон ҳаёт кечиришига замин яратмоқда.
Ташриф доирасида қиймати 592 миллион доллар бўлган 11 та лойиҳа фойдаланишга топширилиб, хорижий ҳамкорлар иштирокидаги 7 миллиард долларлик 47 та янги лойиҳани амалга оширишга старт берилганлиги Қорақалпоғистоннинг жадал тараққиёти сари ташланган ишончли қадам бўлди.
Асосийси, ушбу лойиҳалар ҳисобига 8 мингта янги иш ўрни яратилиши белгиланган.

Қўнғирот туманида 2 миллиард 600 миллион долларлик, қуввати 1,5 минг мегаватт бўлган шамол электр станциясини барпо этиш, янги электр тармоқлари ва подстанциялар қуриш режалари, ҳудуднинг энергетик салоҳиятини янада оширишга хизмат қилиши, инвесторлар ишончини мустаҳкамлаши билан аҳамиятлидир.
А-380 магистрал йўлининг Қўнғиротдан ўтган 240 километри 384 миллион доллар ҳисобига бетон қопламага ўтказилди.

Бугун Қўнғирот тумани аҳолиси, маҳаллий ва бошқа давлатлардан келган автотранспорт ҳайдовчилари 240 км текис йўлдан юриб, бугунги ислоҳотлар самарасидан, Муҳтарам Президентимиздан миннатдор.
Энди ушбу йўлнинг Тўрткўл, Элликқалъа ва Берунийдан ўтган яна 92 километрида 233 миллион долларлик қурилиш ишлари бошланиши, Қорақалпоғистон аҳолиси ҳаётига файз киритади.
Сабаби, транзит 1,5 карра ошиб, юклар Тўрткўлдан Қозоғистон чегарасига бир сутка ўрнига 10 соатда етиб бориши маълум бўлмоқда.

Келгуси йил март ойидан Тошкент – Нукус тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилиб, сафар вақти 16 соатдан 7 соатга қисқариши ҳам аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган лойиҳалардан ҳисобланади.
Ташрифнинг яна бир муҳим жиҳати — инсон капиталига, хусусан, таълим ва малакали кадрлар тайёрлаш масаласига эътибор қаратилганидир.

Таъкидланганидек, сунъий интеллект ва дата марказлар учун ташкил этилган махсус зонада 8 миллиард долларлик 6 та лойиҳа амалга оширилади.

Беш йиллик дастур ишлаб чиқиб, инвесторлар учун 1 гигаваттли барқарор электр таъминотини йўлга қўйиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

 Уч йилда Нукус шаҳри, Қўнғирот, Қораўзак ва Тахиатошда 1,5 минг юқори даромадли иш ўрни яратиш, булутли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасида йиллик экспортни 600 миллион долларга етказиш масаласи келажак ёшларимиз келажагига қаратилган юксак эътибор намунасидир.

Гулҳаёт ЕШМУРАТОВА –Ўзбекистон «Адолат» СДПдан Халқ депутатлари Қўнғирот туман Кенгаши депутати.

Slide 1 of 1