35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
O'zbekiston tuman Kengashi deputati “Mahalla yettiligi” foiliyatini o’rgandi
янв.21
📣Xalq deputatlari O'zbekiston tuman Kengashining Mahalliy budjet tadbirkorlikni rivojlantirish iqtisodiy islohotlar bo'yicha doimiy komissiyasi va Ijtimoiy soha, yoshlar siyosati, madaniyat va sport masalalari bo'yicha doimiy komissiyalarining yig'lishi bo'lib o'tdi
янв.21
Bayroq – g‘ururimiz, birligimiz ramzi!
янв.21
Xalq deputatlari O'zbekiston tuman Kengashi "10-Karimobod" saylov okrugi deputati M. Sobirov Tuyul mahallasida amalga oshirilayotgan ishlar bilan tanishdi.
янв.21
🌱 “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida ko‘chat ekish tadbiri o‘tkazildi
янв.21
Xalq deputatlari Farg‘ona viloyat Kengash deputati  R. Xakimov va Xalq deputatlari O‘zbekiston tuman Kengashi deputati M. Sobirovlar 49-umumiy o‘rta taʼlim maktabida kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik jarayonlarini o‘rganishdi.
янв.21
Mehr va saxovat – insoniyatning eng go‘zal fazilati
янв.21
“Fidokor mehnat-el faxri”
янв.21
Xalq deputatlari O'zbekiston tuman Kengashi 17-Davlatbotir saylov okrugi deputati I.Axmedov hududddagi 34-umumiy o'rta talim maktabining yangi binosini yurulish jarayonlari bilan tanishdii
янв.21
📣Xalq deputatlari O‘zbekiston tuman Kengashi 20-O‘qchi saylov okrugi deputati N.Xasanova tomonidan O‘zbekiston tuman Maktabgacha va maktab ta’lim bo‘limiga qarashli 17-umumiy o‘rta ta’lim maktabining o‘quv mavsumiga tayyorgarlik holati o'rganildi!
Президент ташрифи – Қашқадарёнинг кенг кўламли ривожланишида янги босқич

 Қашқадарё вилоятига амалга оширилган ташриф доирасида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳудуднинг барча стратегик жиҳатларини қамраб олган ҳолда кўлами катта, мазмун жиҳатдан пухта, халқ манфаатларига қаратилган лойиҳалар билан танишди. Бу ташриф — халқ билан яқин мулоқот, ҳудуд салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, аҳоли турмуш даражасини тубдан яхшилаш ва инвестиция муҳитини янада жозибадор этишга қаратилган кенг қамровли давлат сиёсатининг амалий натижаси бўлди. 

Саноат, тиббиёт, энергетика, туризм, қишлоқ хўжалиги, шаҳарсозлик ва
ижтимоий инфратузилма соҳаларида амалга оширилаётган халқпарвар ислоҳотлар
мамлакатимиздаги тараққиёт жараёнларининг ифодасидир. Ҳар бир ташриф манзилида
белгиланган вазифалар орқали халқ фаровонлигини таъминлаш, иш ўринлари яратиш,
экспорт салоҳиятини ошириш ва энг муҳими, инсон қадрини юксалтиришга хизмат
қилувчи аниқ мақсадлар кўзланган.
 

Қарши шаҳридаги "Alp texno servis" каби юқори технологияли саноат
корхоналари мисолида шуни айтиш мумкинки, ҳудудда маҳаллий ва халқаро
ҳамкорликда ишлаб чиқариш тизими янгича босқичга кўтарилмоқда. Электр маиший
техника маҳсулотлари экспорти орқали вилоят иқтисодиётига валюта кириб келиши
билан бирга, аҳоли бандлиги таъминланяпти, дуал таълим асосида кадрлар
тайёрланмоқда.
 

Шаҳрисабз шаҳрида ташкил этилган кўп тармоқли кардиология маркази эса
халқимиз саломатлигини сақлаш, тиббий хизматларни сифатли ва инновацион асосда
ташкил этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу каби клиникалар
орқали замонавий даволаш, диагностика ва телемедицина тизимлари
ривожлантирилаяпти. Уларнинг бошқа ҳудудларда ҳам жорий этилиши соҳада миллий
моделни шакллантиришга хизмат қилади.
 

Яккабоғ туманидаги
“Янги Ўзбекистон” массиви ва “Эко бозор” лойиҳалари аҳолининг яшаш шароитини
яхшилаш, ҳудуд қиёфасини замонавийлаштириш ва иш ўринлари яратиш борасида
намунавий аҳамият касб этади. Қуёш панеллари, гелиоколлекторлар, болалар
боғчалари ва сайилгоҳлар – буларнинг барчаси жамиятнинг барқарор ривожига хизмат
қилувчи илғор ечимлардир.
 

Шунингдек, Президент
ташрифи давомида Қашқадарёнинг сайёҳлик салоҳиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Мираки туризм маркази, Оқсув бўйидаги экойўлаклар, кўнгилочар масканлар ва
меҳмонхоналар инфратузилмаси ҳудуднинг миллий ва халқаро туризм харитасида
муносиб ўрин эгаллашини таъминлайди. Бу эса, ўз навбатида, хизмат кўрсатиш
соҳаси ривожи, янги иш ўринлари ва маҳаллий маҳсулотлар бозори кенгайишига олиб
келади.
 

Қайд этиш жоизки, Қашқадарё вилоятида энергетика соҳасида ҳам
муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шаҳрисабздаги Ҳисорак кичик ГЭСи ва
истиқболда қуриладиган 416 та микро ГЭС вилоятнинг энергетик мустақиллигини таъминлаш,
экологик тоза энергия манбаларини кўпайтириш ва табиий газ тежамкорлигини
оширишда катта аҳамиятга эга. Бу каби лойиҳалар энергия таъминотини
барқарорлаштириб, ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
 

Президентимиз ташриф
чоғида Қашқадарё адирларида ташкил этилган агротуризм мажмуасини ҳам бориб
кўрди. Илгариги қуруқ ерларни узумзор ва боғзорларга айлантириш орқали,
экспортбоп маҳсулот етиштириш, меҳмонхона ва ресторан хизматлари кўрсатиш йўлга
қўйилган. Бу нафaқат даромад, балки
вилоятдаги табиат салоҳиятини оқилона ривожлантиришнинг намунасидир.
 

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мазкур ташриф
давомида Президентимиз томонидан илгари сурилган ҳар бир ташаббус, ҳар бир
лойиҳа халққа хизмат қилиш, инсон ҳаётини яхшилаш, ҳудудларни ривожлантириш ва
барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган. Қашқадарёнинг салоҳияти
катта. Ҳар бир соҳа – саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика, туризм ёки тиббиёт
бўладими – тўғри ёндашув ва тизимли ҳаракат билан иқтисодиётни янада
юксалтиришга қодир. Бунинг учун эса ҳамжиҳатлик, масъулият ва инновацион
фикрлаш зарур.
 

Бир сўз билан айтганда, Қашқадарё вилоятида амалга оширилаётган ишлар нафaқат вилоят, балки
юртимиз тараққиётининг бир бўлаги сифатида алоҳида аҳамиятга эга. Жадал
ривожланаётган Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида барпо этилаётган ислоҳотлар,
замонавий инфратузилма, тадбиркорлик ва саноат соҳаларидаги кенг қамровли лойиҳалар
марказида инсон манфаатлари, барқарор тараққиёт ва адолатли жамият қуриш
ғоялари мужассамдир. Президентимиз
раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар халқимиз ҳаётига туб
ўзгаришлар олиб келмоқда ва
бу ислоҳотлар
янада самарали бўлиши учун кенг жамоатчилик ушбу ишларга ҳамоҳанг ҳаракатни таъминлаши ва ҳар бир фаол фуқаро бу ҳаракатлардан четда қолмаслиги
зарур.
 

  Даврон Кесимов,

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш
маркази Қашқадарё вилояти
ҳудудий бўлинмаси раҳбари, халқ депутатлари
вилоят Кенгаши депутати.