35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

СОҲИЛ МАҲАЛЛАСИДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

СОҲИЛ МАҲАЛЛАСИДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Садриддинов Маъруфжон томонидан Соҳил маҳалласида «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, аҳоли учун муносиб шарт-шароитлар яратиш бўйича бажарилаётган ишлар ҳолати кўздан кечирилди.
Шунингдек, қурилиш ишларининг сифати, белгиланган муддатларга риоя этилиши ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш масалалари мутасадди ташкилотлар вакиллари билан муҳокама қилинди.
Аниқланган масалалар юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилиб, лойиҳа доирасидаги ишларни сифатли ва ўз вақтида якунлаш депутатлик назоратига олинди.

Slide 1 of 2