35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ — ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

 ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ — ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашида фуқаролар қабули ўтказилмоқда.
Қабул жараёнида Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда Янгиқўрғон туман ҳокими ўринбосари аппарати бош мутахассиси томонидан фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларда кўтарилган масалалар атрофлича ўрганилмоқда.
📥 Хусусан, фуқаролар томонидан: — ички кўчаларни асфальтлаш; — йўлларни шағаллаш; — табиий газ таъминоти билан боғлиқ масалалар; — ҳудудлардаги инфратузилма муаммоларини бартараф этиш юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Ҳар бир мурожаатнинг қонуний ечимини таъминлаш, масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда натижаси бўйича фуқароларга асослантирилган жавоб бериш юзасидан тегишли чоралар белгиланмоқда.
✅ Фуқароларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва уларнинг ечимига кўмаклашиш Кенгаш фаолиятининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.