35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ХОТИН-ҚИЗЛАР МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНИБ, МАСАЛАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

ХОТИН-ҚИЗЛАР МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНИБ, МАСАЛАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашида фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабулда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда Янгиқўрғон тумани ҳокими ўринбосари Нигора Абдурахмонова иштирок этиб, хотин-қизларнинг мурожаатларини тингладилар.
Мулоқот давомида фуқаролар томонидан асосан:
🔹 кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва мулк билан боғлиқ масалалар;
🔹 алимент ундириш ва унинг ижросини таъминлаш;
🔹 уй-жой ажратиш ва яшаш шароитларини яхшилаш;
🔹 ижтимоий ва ҳуқуқий кўмакка оид мурожаатлар билдирилди.
Ҳар бир мурожаат масъуллар иштирокида атрофлича муҳокама қилиниб, уларни амалдаги қонунчилик доирасида ҳал этиш юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.
Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар назоратга олиниб, мутасадди ташкилотларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Slide 1 of 2