Yangiliklar

Сайловчилар билан учрашув

Сайловчилар билан учрашув

👩‍👧‍👦Халқ депутатлари Конимех туман Кенгашининг ЎзЛиДеПдан сайланган депутати Кунсулу Нармуратова ҳамда туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси Гулзада Умарова иштирокида депутатнинг сайлов округида жойлашган “Бирлик” МФЙнинг Бобур кўчасида яшовчи фуқаролар билан сайёр йиғилиш ўтказилди.

🔹Учрашув давомида аҳолини қийнаётган муаммолар, маҳалладаги ижтимоий инфратузилма ҳолати, коммунал хизматлар сифати, ички йўллар, ободонлаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

🔸Фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар кўрилиши таъкидланди.

Slide 1 of 3