Yangiliklar

Депутат томонидан қўйчилик хўжалиги фаолияти ўрганилди

Депутат томонидан қўйчилик хўжалиги фаолияти ўрганилди

Халқ депутатлари туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат Батирхан Кушкарбеков ПФ–223-сонли Фармон асосида қабул қилинган туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини ўрганиш мақсадида ўз округида “BATIRXAN NIGINA” МЧЖ томонидан ташкил этилган қўйчилик хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишди.

🔸Ташриф давомида хўжаликда чорва молларини парвариш қилиш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслдор қўйларни кўпайтириш ҳамда соҳада замонавий ёндашувларни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди, шунингдек, хўжалик масъулларининг муаммо ва таклифлари тингланди.

🔹Депутат томонидан мазкур йўналишни янада ривожлантириш, маҳсулдорликни ошириш ва чорвачилик соҳасида самарадорликка эришиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Slide 1 of 4