Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ва сенаторларнинг "Маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2024 йил 4 апрелдаги қарорига асосан, Денов туманидаги барча маҳаллаларда учрашув бўлиб ўтмоқда.
Бугун тумандаги “Озод ва Оққўрғон” маҳалласида туман халқ депутатлари Денов туман Кенгаши котибият мудири М.Абдураимов, халқ депутатлари Денов туман Кенгаши депутатлари А.Хожиқулов, А.Холматовлар ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси раиси Х.Мирзаевлари иштирокида "маҳалла еттилиги" ва тегишли ташкилот ҳамда корхона раҳбарлари иштирокида фуқароларнинг муаммоларини бартараф этиш бўйича учрашув ўтказилди.