ГУЛИСТОН МАҲАЛЛАСИДА ХОНАДОНБАЙ ЎРГАНИШЛАР ЎТКАЗИЛДИ
ГУЛИСТОН МАҲАЛЛАСИДА ХОНАДОНБАЙ ЎРГАНИШЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Мутавалиев Олимхон Умриллаевич ҳафталик иш режаси ижроси доирасида Гулистон маҳалласида маҳалла «еттилиги» билан ҳамкорликда хонадонбай ўрганиш ишларини олиб борди.
Ўрганиш жараёнида оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, аҳоли бандлиги ва доимий даромад манбалари, шунингдек, фуқароларни қийнаётган ижтимоий, маиший ва инфратузилмавий муаммолар атрофлича ўрганилди.
Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар тегишли тартибда қайд этилиб, уларни ҳал қилиш бўйича масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар белгилаб олинди. Айрим масалаларга жойида ечим топиш юзасидан маҳалла «еттилиги» аъзоларига тегишли тавсия ва вазифалар берилди.
Мурожаатларнинг ижроси депутатлик назоратига олиниб, натижалари юзасидан фуқароларга белгиланган тартибда маълумот берилиши таъкидланди.