Канализация тизимини таъмирлаш юзасидан депутат сўрови юборилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Хайитов Абдурасул Режабоевич томонидан сайлов округидаги «Кўкёр» маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйнинг канализация тизимини таъмирлаш масаласида туман ҳокими ўринбосари Тўлабоев номига депутат сўрови юборилди.
🔹 Сўровда мавжуд муаммони ўрганиш, канализация тизимини таъмирлаш чораларини кўриш ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот тақдим этиш сўралди.
🤝 Мазкур ташаббус аҳоли учун муносиб яшаш шароитларини яратиш ва кўп қаватли уйда санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган.