Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ёкубжонов Жахонгир Зокиржонович , 4-Мамай сайлов округи депутати сифатида, 2025-йилнинг учинчи чораги давомида амалга оширган ишлар юзасидан сайловчилар олдида ахборот берди. Учрашувда депутат ўз фаолиятини халқ манфаатларига хизмат қилиш, аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда маҳаллаларда мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этишга қаратилганини таъкидлади.
Чорак давомида депутат томонидан ўтказилган сайёр қабуллар, фуқаро билан ўтказилагн учрашувлар, уларнинг муаммолари бўйича аниқ масалалар кўтарилиб, жойида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш чоралар кўрилганлиги хакида айтиб ўтди. Фуқароларнинг кўпчилик мурожаатлари ижтимоий масалаларга оид бўлиб, улардан аксарияти жойида ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, депутат ташаббуси билан ахоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида уларнинг чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
2025-йилнинг учинчи чорагида депутат томонидан 4 та депутатлик сўрови чиқарилди. Шунингдек, ўқувчи ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида Президент топшириғига асосан “Долзарб 90 кун” ташаббуси доирасида ёшлар билан кенг кўламли тадбирлар ташкил этилди.
Чорак давомида депутат 2 маротаба оммавий ахборот воситаларида чиқиш қилган ва ижтимоий тармоқларда 18 та чикишлар қилган. Уларнинг барчасида ижтимоий муаммолар, аҳолининг бандлиги ва таълим тизимидаги долзарб масалалар ёритилган.