Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ойшахон Кодирова тумандаги 22-23-39-сонли умумтаълим мактабларида бўлиб, уларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларини ҳар томонлама ўрганди.
Ўрганиш давомида мактабларнинг иситиш тизимлари, иссиқ сув таъминоти, ертўлалари, дераза ва эшикларнинг герметик ҳолати, шунингдек, энергия тежамкорлик чораларининг кўрилиши жойида кўздан кечирилди. Депутат томонидан ўқувчилар дарсларни илиқ ва хавфсиз муҳитда ўтишлари учун зарур бўлган барча шароитларни яратиш масаласи алоҳида эътиборга олинди.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини сифатли якунлаш, мактаб ўқувчилари учун хавфсиз ва қулай таълим шароитларини яратиш доимий депутатлик назоратида бўлиши таъкидлаб ўтилди.