Маълумки, халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши фаолияти намунали йўлга қўйилган. Туман Кенгаши котибияти хоналари халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятини намунали ташкил этиш мезонлари асосида жиҳозланиб, меъёрий ҳужжатлар тайёрланган. Кенгаш раиси, котибият мудири, мутахассислар, доимий комиссиялар ҳамда медиа марказ хоналари замонавий техникалар билан жиҳозланган.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши котибияти мудири М.Эргашева, маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар, коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиялари раислари тажриба алмашиш мақсадида халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашида бўлишди. Туман Кенгаши котибияти мудири Н. Дедаханова уларни жорий йилнинг ўтган даврида намунали Кенгаш фаолиятини ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар билан яқиндан таништирди.