Yangiliklar

#Тайинлов #Расмий

#Тайинлов

#Расмий

ХАЛҚ ДEПУТАТЛАРИ ШАҲАР КEНГАШИ КОТИБИЯТИ МУДИРИ ТАЙИНЛАНДИ

Абдурайимов Эргаш Арифджанович Олмалиқ шаҳар ҳокими-Кенгаш раисининг тегишли фармойишига асосан 2024 йил 3 декабрдан 7-чақириқ Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши котибияти мудири лавозимига тайинланди.

Э.Абдурайимов 1991 йилда Олмалиқ шаҳрида туғилган. Маълумоти-олий.

 ✅2014 йилда Тошкент вилояти давлат педагогика институтини имтиёзли тамомлаган. 

✅2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқарув Академияси қошидаги Ёшлар муаммолари ва истиқболли кадрлар тайёрлаш институтида таҳсил олган.

✅2009-2021 йиллар оралиғида шаҳар ва вилоят даражасидаги турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

✅ 2021 йилдан мазкур тайинловга қадар 6-чақириқ Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг котибияти мудири лавозимида фаолият олиб бораётган эди.

2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан «Шуҳрат» медали билан мукофотланган. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

@xalq_deputatlari_olmaliq_rasmiy

Slide 1 of 1