Yangiliklar

Доимий комиссиялар қўшма йиғилиши ўтказилди.

Комиссия раислари ҳамда аъзолари, шунингдек, туман мутассадди раҳбарлари иштирок этган қўшма йиғилишда Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси муҳокамасига киритиладиган масалалар юзасидан туманнинг ижроия органи масъул ходимларининг ахборотлари ва ҳисоботлари эшитилди. 

Жумладан, туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Раҳмонова, туман солиқ инспекцияси бошлиғи Л.Исоев, туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари В.Саидов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жондор туманидаги Халқ қабулхонасининг етакчи мутахассиси С.Сафаровлар ўз соҳаларида бажарилган ишлар бўйича ахборот ва ҳисобот бердилар.

Эшитилган ахборотлар юзасидан Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссия раиси Қ.Сафаров, Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Л.Беҳбудова, Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Э.Турсунов, Регламент ва депутатлик одоб-ахлоқи масалалари бўйича доимий комиссияси раиси О.Музаффаровалар ўз таклиф ва фикрларини билдирдилар. 

Йиғилиш давомида кун тартибидаги масалалар муҳокама қилиниб, доимий комиссиялар томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгаш котибияти

Slide 1 of 10