Yangiliklar

Ҳунармандчилик фаолияти билан танишилди

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари томонидан ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, миллий ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Жумладан Наманган шаҳридаги тадбиркор Б.Халилов томонидан ёғочдан халқ ҳунармандчилиги маҳсулотларини тайёрлаш йўналишида амалга оширилаётган фаолият билан депутатлар томонидан яқиндан танишилди.

Танишув жараёнида ишлаб чиқариш жараёни, маҳсулотлар сифати, бозоргирлиги ҳамда қўшимча иш ўринлари яратиш имкониятлари кўриб чиқилди. Шу билан бирга, соҳани янада ривожлантириш, ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш юзасидан тадбиркорни таклифлари тингланди.

Бундай учрашувлар ҳудудларда ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳоли даромадларини ошириш ва миллий қадриятларни асраб-авайлашда муҳим аҳамият касб этади.

Slide 1 of 5