21- Сутлибулок округи МАҲАЛЛАДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатович томонидан Булоқбоши МФЙда маҳалла хотин-қизлар фаоли фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида хотин-қизлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини аниқлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар билан олиб борилаётган ишлар ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, маҳаллада оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқий тушунтириш ишларини кучайтириш бўйича тавсиялар берилди.
Ўрганиш якунида аниқланган масалалар юзасидан тегишли масъулларга амалий чоралар кўриш вазифаси белгиланди.