Фуқаролар мурожаати эътибор марказида
Бугун туман ҳокими, халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов ўз сайлов округидаги “Бирлик” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар мурожаатини жойига чиққан ҳолда ўрганди.
Ўрганиш давомида аҳоли томонидан “Сарчашма” кўчасининг ҳолати юзасидан билдирилган мурожаатлар атрофлича кўриб чиқилди.
Хусусан, маҳалладаги 600 метр узунликдаги ички кўчани шағаллаш ва ҳаракат учун қулай ҳолатга келтириш бўйича масъул ташкилот раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди.
Таъкидланганидек, фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, инсон манфаатларини таъминлаш ҳамда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.