ДЕПУТАТ СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Мирзалиев Ҳабибулло Авазбекович томонидан 33-сонли умумтаълим мактаби спорт зали ҳолати юзасидан тегишли ташкилотга депутатлик сўрови юборилди.
Бугунги кунда мактаб ўқувчилари учун спорт билан мунтазам шуғулланиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда дарс ва мусобақаларни сифатли ташкил этиш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бироқ 33-сонли умумтаълим мактаби спорт залининг ҳозирги техник ҳолати талаб даражасида эмаслиги, спорт залининг ички қисми, пол қопламаси, девор ва шифт қисми, ёритиш ҳамда шамоллатиш тизимлари таъмирталаб ҳолатда экани ўқувчиларнинг спорт машғулотларини тўлақонли олиб боришига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Шу муносабат билан депутат томонидан спорт залини таъмирлаш, зарур ҳолларда замонавий спорт жиҳозлари билан таъминлаш ҳамда ўқувчилар учун хавфсиз ва қулай шароит яратиш масаласида амалий ёрдам кўрсатиш сўралди.
✅ Масала депутатлик назоратига олинди.