🏛 ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ
Коррупсияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссия
📌 АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАР:
🔹 Ҳудудда қонунийликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликнинг олдини олишда иштирок этади
🔹 Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади
🔹 Коррупсияга қарши курашиш, давлат органларида очиқликни таъминлаш ва қонунчилик ижроси устидан тизимли назорат олиб боради
🔹 Коррупсияга оид ҳолатларни комплекс ўрганади ва таклифлар ишлаб чиқади
🔹 Коррупсияга сабаб бўлаётган тизимли муаммолар юзасидан юқори ташкилотларга ахборот киритади
🔹 Давлат органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади ва хулосалар тайёрлайди
🔹 Ҳоким қарорлари ва маҳаллий Кенгаш ҳужжатларини дастлабки кўриб чиқади
🔹 Қонунчиликка зид қарорларни бекор қилиш юзасидан таклифлар тайёрлайди
🔹 Давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш бўйича назоратни амалга оширади
🔹 Ахборот сиёсати ва очиқлик масалаларини ўрганади
🔹 Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқади
🔹 ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик қилади
🔹 Бошқа тегишли масалаларни кўриб чиқади, қарорлар қабул қилади ва ижросини назорат қилади.