Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Учрашувда муҳим вазифалар муҳокама қилинди

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Рахмонжонович ҳамда халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада кучайтириш, фуқаролар мурожаатларини тизимли равишда кўриб чиқиш, жойлардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларга амалий ечим топиш борасида бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ҳамда давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Учрашув якунида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди.

Slide 1 of 2