Айни пайтда Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгаши депутати — Садоқат Нурмаматова вақтдан унумли фойдаланган ҳолда фуқаролар билан очиқ ва самимий мулоқот олиб бормоқда.
Ушбу учрашув давомида аҳолимизнинг дард-ташвишлари, таклиф ва мурожаатлари тингланиб, мавжуд муаммоларни жойида ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.
Халқ дарди билан яшаш, фуқаролар манфаатини устувор билиш — юрт равнақи йўлидаги муҳим қадамдир.
Маҳалламизда бундай очиқ мулоқот ва эътибор учун миннатдорчилик билдирамиз.