Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши 15-Деҳқонобод сайлов округи депутати О.Турдиева ҳамда Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгаши 10-Бешбулоқ сайлов округи депутати М.Усманова томонидан Гулистон тумани Бешбулоқ маҳалласи, Коинот кўчасида истиқомат қилувчи II гуруҳ ногиронлари С.Номуродова ва М.Номуродоваларнинг ижтимоий-маиший шароитлари ўрганилди. Ўрганиш жараёнида фуқароларнинг яшаш шароити, ижтимоий ҳимояга бўлган эҳтиёжлари ҳамда мавжуд муаммолари атрофлича таҳлил қилинди. Масала юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга аниқ топшириқлар ва амалий тавсиялар берилди.