Barcha yangiliklar





MADAMINOV SHERZODBEK KOBILJONOVICH
04 Okt 2023
09:06
Халқ депутатлари Бўстион туман Кенгашининг 57 сессияси бўлиб ўтди.
Депутатлар ҳудудда камбағалликни қисқартириш, аҳолининг тадбиркорлик билан шуғулланаётган қатлами фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга яратилаётган имкониятлар, қўшимча имтиёз ва енгилликлар кўламини янада кенгайтириш масалаларига ҳам атрофлича тўхталишди. Чунки бугунги шароитида «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасидаги амалга оширилаётган ташаббусларда тадбиркорлар ва фермерлар фаол иштирок этмоқда. Сессияда уларнинг самарали фаолияти туфайли жойлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами тўлиқ қамраб олинаётганлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.