Barcha yangiliklar
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПАХТАОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 45-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Gallery image 3196
Gallery image 3197
Gallery image 3198
Gallery image 3199
Gallery image 3200
Gallery image 3201
Gallery image 3202
Gallery image 3203
Gallery image 3204
Gallery image 3205
Gallery image 3206
Gallery image 3207
Gallery image 3208
Gallery image 3209
YUSUPOV IBRATJON ISLOMJONOVICH
14 Sen 2023
00:00

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПАХТАОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 45-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Навбатдаги сессияда Пахтаобод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Б.Камоловнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва янги иш ўринлари барпо этиш бўйича ҳисоботи тингланди. 

Шунингдек, сессия ишида туман ҳокими ўринбосари И.Акрамовнинг 2023 йилнинг 6 ой давомида инвестициялар жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳисоботи, туман ҳокими ўринбосари Ф.Хожиматовнинг туманда қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш ишлари ҳамда туман ҳокими ўринбосари Р.Исмоилованинг оила ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича 2023 йилнинг 6 ой давомида олиб борилган ишлари юзасидан ҳисоботлари эшитилди.

Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Пахтаобод туманидаги Халқ қабулхонасининг ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлиги ҳамда секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати сингари яна бир қатор масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, гуруҳ ва бўлим раҳбарлари, туман, вилоят Кенгашлари депутатлари, МФЙ раислари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда тегишли идоралар вакиллари иштирок этди.

 Сессия сўнгида кўрилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.