Barcha yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Улуғбек Шерматов Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутатлари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Gallery image 35998
Gallery image 35999
Gallery image 36000
Gallery image 36001
Gallery image 36002
Gallery image 36003
Gallery image 36004
Gallery image 36005
Gallery image 36006
Gallery image 36007
NASIROVA SARVINOZ SHEROLIYEVNA
16 Apr 2025
08:07

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Улуғбек Шерматов Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутатлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

ЖАРАЁН

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Улуғбек Шерматов Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутатлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

⤵️Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Улуғбек Шерматов Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутатлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда туманнинг умумий салоҳияти, жамоавий мувозанати ва аҳолининг фаол фуқаролик позицияси юқори баҳоланди. Улуғбек Шерматов ўз сўзида Учқудуқ туманидаги тинчлик, барқарорлик ва тизимли иш ташкил этилганини таъкидлаб, бугунги кунда жойлардаги муаммоларга ечим топишда маҳаллий депутатлар фаол иштирокини муҳим деб ҳисоблашини билдириб ўтди.

↩️Мулоқот давомида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, жиноятчиликка қарши профилактик механизмларни кучайтириш ҳамда жамоатчилик назоратини жорий этишга қаратилган лойиҳалар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, депутатлар ўртасида жойлардаги ҳолат юзасидан ўзаро фикр алмашилди, долзарб масалалар кўтарилиб, улар бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар илгари сурилди.

⤵️Ташриф якунида ишчи гуруҳ вакиллари туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, хавфсизлик чоралари, ходимлар ва беморлар учун яратилган шарт-шароитлар, хавфсиз муҳит таъминланиши, профилактик тадбирларнинг ташкил этилиши ҳамда ички назорат тизимининг самарадорлигини ўрганиб чиқдилар. 

Мутахассислар билан суҳбатлар олиб борилиб, мавжуд муаммо ва ечимларга доир таклифлар ҳам ўртага ташланди