Barcha yangiliklar
Кенгашнинг "Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Gallery image 35479
Gallery image 35480
Gallery image 35481
Gallery image 35482
Gallery image 35483
KAMCHIBEKOV FARXOD OLIMJONOVICH
11 Apr 2025
18:16

Кенгашнинг "Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Бугун Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашнинг "Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йигилишда

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.12.2024 йилдаги ПҚ-414-сон қарорининг бажарилиши тўғрисида;

- Оилавий тадбиркорликка ажратилган кредитлардан юзага келган қарздорликларни камайтириш бўйича иқтисодий идоралар ҳамда тижорат банклари томонидан кўрилаётган чоралар;

- Янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

- 2025-йил биринчи чорак якуни бўйича давлат даромадлари режасининг бажарилиши тўғрисида;

- Аҳолига коммунал ҳизматларини кўрсатиш сифати, мавжуд муаммоларни ўрганиш масалалари бўйича Наманган шаҳар газ таъминоти бўлими, Ичимлик сув таъминоти ва электр таъминоти корхоналари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. 

Кун тартибидаги масалалар бўйича қизғин муҳокамалар бўлиб ўтди ҳамда ташкилот раҳбарларига кўрилган масалалар бўйича таклиф ва кўрсатмалар берилиб, доимий комиссия қарорлари қабул қилинди.