






ОРЗУДАН АМАЛИЁТГА: МУКАРРАМ ИСОМИДДИНОВАНИНГ ЧОРВАЧИЛИК ХЎЖАЛИГИ
ОРЗУДАН АМАЛИЁТГА: МУКАРРАМ ИСОМИДДИНОВАНИНГ ЧОРВАЧИЛИК ХЎЖАЛИГИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов «Барака» маҳалласида чорвачилик фермасини ташкил этган Мукаррам Исомиддинова фаолияти билан танишди.
Ўрганишда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган қонунчилик ҳужжатларининг жойлардаги ижросига эътибор қаратилди.
Мукаррам Исомиддинова бир неча йил аввал Болгариядаги чорвачилик хўжалигида меҳнат қилиб, тажриба орттирган. Ўша пайтдаёқ юртига қайтиб, ўз чорвачилик хўжалигини ташкил этишни мақсад қилган.
Бугун унинг эзгу нияти амалий натижага айланган. Айни пайтда хўжаликда Арашан, Ҳисор, Бухоро амирлиги ва Аделбай зотларига мансуб 100 бош қўй ҳамда 20 бош йирик шохли қорамол парваришланмоқда. Фермада 8 та иш ўрни яратилган.
Мазкур хўжалик фаолияти хорижда орттирилган тажрибани маҳаллада ишлаб чиқариш ва бандликка йўналтиришнинг амалий намунасидир. Ташаббускор аёлнинг меҳнати оиласи фаровонлигига, маҳалладошларининг иш билан таъминланишига ҳисса қўшмоқда.