




ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ЎРГАНИЛМОҚДА
ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ЎРГАНИЛМОҚДА
Жорий йилнинг 30 октябрь куни Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Равшан Мамажонов томонидан «Бешбулоқ» МФЙ ҳудудидаги 13-сонли мактабгача таълим ташкилотининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш давомида муассаса режага мувофиқ кўмир билан 100 фоиз таъминлангани, иситиш қозонлари эса соз ҳолатда экани қайд этилди.
Шу билан бирга, мавжуд ҳожатхона таъмирталаб бўлиб, санитария-гигиена талабларига мос эмаслиги аниқланди. Масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда янги ички ҳожатхона қуриш ишлари бошланган. Айни пайтда канализация тармоғини тортиш ишлари олиб борилмоқда.
Болажонлар учун муносиб ва хавфсиз шароит яратиш, таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини ўрганиш ишлари давом этмоқда.