



ЎРТА МАҲАЛЛАСИДА 6,2 КИЛОМЕТР ИЧКИ ЙЎЛ АСФАЛТЛАНДИ
ЎРТА МАҲАЛЛАСИДА 6,2 КИЛОМЕТР ИЧКИ ЙЎЛ АСФАЛТЛАНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Темирова Феруза Алиакбаровна томонидан сайлов округидаги Ўрта маҳалласида «Ташаббусли бюджет» доирасида амалга оширилган иккита лойиҳа ижроси ўрганилди.
🔹 Биринчи лойиҳа доирасида Шохизинда–1 ва Шохизинда–2 кўчаларининг 3,1 километр қисмида асфалтлаш ишлари якунланган.
🔹 Иккинчи лойиҳа доирасида Гулобод–1, Гулобод ҳамда Шохизинда кўчаларидаги 3,1 километр ички йўлга асфалт қопламаси ётқизилган.
Ҳар бир лойиҳа қиймати 1 миллиард 647 миллион 770 минг сўм бўлиб, ишлар «ROVUSTON QURILISH SERVIS» МЧЖ томонидан бажарилган.
Иккита лойиҳа натижасида маҳаллада жами 6,2 километр ички йўл асфалтланиб, аҳоли ва транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун қулай шароит яратилди.
Равон йўллар — аҳоли фаровонлиги ва маҳалла ободлигининг муҳим омилидир.