Barcha yangiliklar















XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
30 Okt 2026
13:37
ЯШИЛ КЕЛАЖАК УЧУН МУНОСИБ ҲИССА
ЯШИЛ КЕЛАЖАК УЧУН МУНОСИБ ҲИССА
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Янгиқўрғон тумани Қораполвон маҳалласида кўчат экиш тадбири ўтказилди.
Тадбирда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов иштирок этди. Нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан биргаликда ҳудудга 1000 туп арча, павлония ҳамда гул кўчатлари экилди.
Асадулла Нажмиддинов яшил ҳудудларни кенгайтириш, аҳоли яшаш жойларининг экологик ҳолатини яхшилаш ҳамда экилган кўчатларнинг парваришини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.
Депутатлик фаолиятида ҳудудларни ободонлаштириш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ва жамоатчиликни эзгу ташаббуслар атрофида бирлаштириш алоҳида аҳамият касб этади.
🌱 Бугун экилган ҳар бир ниҳол — келажак авлод учун соғлом муҳит, обод ва кўркам маҳалла пойдеворидир.